Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фуқароларнинг 173 миллион сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Жартепа маҳалласида яшовчи Бобур Хамидов маҳалласидаги почта алоқа бўлими ва алоқа тармоқлари узоқ йиллардан буён фойдаланиб келган бино ноқонуний ҳужжатлаштирилганлигидан норозилик билдириб бўлимимизга мурожаат қилди. Ушбу мурожаатнинг ўрганиш натижалари бўйича Ургут тумани ҳокими номига “Аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” тақдимнома киритилди. Тақдимнома туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ундаги талаблар қаноатлантирилди.

Шунингдек, Оқмачит маҳалласида яшовчи Турсунтош Туронованинг отасига фуқаролик паспорти, ўзи ва икки нафар укасига туғилганлик гувоҳномаси олишга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилиб, мурожаатчининг отаси М.Шариповга биринчи марта фуқаролик паспорти, ўзи ва икки нафар укаларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиб берилди. Ушбу ҳужжатлар учун давлат божи тўловлари ҳомийлик асосида амалга оширилди.

Ургут тумани адлия бўлими шу каби аҳоли мурожаатлари ечими, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада судларга фуқароларнинг ололмай келаётган иш ҳақларини ундириб бериш бўйича 34 та даъво аризалари киритилиб, уларнинг 173 миллион сўм иш ҳақлари ундириб берилди. Қонунга зид равишда вазифасидан озод қилинган икки нафар фуқаро ўз ишига қайта тикланди.

Киритилган тақдимномаларга асосан меҳнат шартномалари бекор қилинган 89 нафар фуқарога 96 миллион 976 минг 278 сўм компенсация тўловлари ундирилиб берилди.

Шуҳрат АҲМЕДОВ,

Ургут тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.