Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гиёҳвандлик воситалари сотувчилари ушланди

2020 йилнинг 29 февраль куни соат тахминан 13:00 да Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида Самарқанд шаҳри, Гўрўғли кўчасида 50 ёшли М.А. 34,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, М.А. тахминан 60 грамм гиёҳвандлик воситасини таниши, 54 ёшли Д.М.дан кейинчалик 200 АҚШ долларига сотиб беришни айтиб олганлиги аниқланган ва шу воситалардан 34,4 грамини сотишни кўзлаганлиги аниқланган.

Шу куннинг ўзида М.А. ёрдамида, ИИО ходимлари томонидан Д.М. ушланган ва ундан тадбирга жалб қилинган 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида рамийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.А. ва Д.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.