Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларни  31500 АҚШ долларига чув туширган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31500 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.