Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонлик профессор СамДУ талабаларига мусиқа асбоблари совға қилди

Ҳиндистоннинг Деҳли давлат университети профессори Рапиндор Гаргеш Самарқанд давлат университетининг санъатшунослик факультети талабалари билан учрашув ўтказди.

Рапиндор Гаргеш Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги алоқаларнинг тарихий илдизи, Бобурийлар даври маданияти, хусусан, икки давлатнинг саньатининг яқинлиги ва ўхшашликлари хусусида гапирди.

- Ўзбек мусиқасини тингласам роҳатланаман, - деди профессор. - Бугун талабаларнинг доирада ижро этган куйлари қалбимни ларзага солди.

Ҳиндистонлик олим университетнинг санъатшунослик факультетига ситор, ҳинд рубоби, танбур ва най каби мусиқа асбобларини совға килди.

Бундан мамнун бўлган факультет талабалари ҳинд мусиқа асбобларида куйлар ижро этди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.