Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ишлаб чиқариш цехида катта ёнғин чиқди

Кеча, 18 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани Бешқайрағоч кўчаси 2-уйда жойлашган “Кўкча текстиль” МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиққан. Бу ҳақда ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Оловни ўчириш учун 14 та асосий ва 7 та махсус ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига етиб борганида цехнинг ички қисми қуюқ қора тутун билан қопланиб, очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 2200 квадрат метр майдондаги ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин электр пайвандлаш ва кесиш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.