Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Исроил фуқароси эмлашдан сўнг юрак хуружидан вафот этди

Исроиллик фуқаро коронавирус инфекциясига қарши эмланганидан бир неча соат ўтгач, юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram-каналида хабар бермоқда.

Мамлакатнинг шимолида яшовчи 75 ёшли кекса узоқ вақтдан бери юрак хасталиги ва хавфли ўсма касаллиги билан оғриган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, илгари у бир неча бор юрак хуружини бошдан кечирган.

Эркак коронавирусга қарши уйда эмланган ва бир неча соатдан кейин вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодисани текшириш учун зудлик билан комиссия тайинлади. Ҳозиргача ҳеч нарса ўлимнинг вакцина билан боғлиқлигини кўрсатгани йўқ. Исроилда эмлаш давом этади.

Октябрь ойи охирида Оксфорд университети ва AstraZeneca инглиз-швед фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш миллий синови кўнгиллиларидан бири Бразилияда вафот этди. 28 ёшли тест иштирокчисининг вафоти COVID-19 асоратлари натижасида бўлган.