Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда автоҳалокат содир бўлди, қурбонлар бор

Кеча, 19 октябрь куни соат 06:30 ларда Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1074-километрида 1982 йилда туғилган, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Н.  эътиборсизлиги оқибатида, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган “Газ-5327” русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, “Ласетти” автомашинаси йўловчилари - 1975 йилда туғилган Т.Ҳ., 1989 йилда туғилган Т.Д. ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б. турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.