Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда мотел ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этилади

Жомбой туманида 2020 йилнинг биринчи чораги якунида “XAN GOLD” МЧЖ томонидан мотел ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этилади.

Лойиҳа туризм йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўли бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутади.

Шохобчанинг умумий майдони 2,0 гектар. Лойиҳа қиймати 20,0 миллиард сўмни ташкил этиб, қуввати 40 ўринга мўлжалланган, 15 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, дея хабар беради Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг расмий sameconomy.uz сайти.