Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулда фуқаролар билдирган масалаларга ечим изланяпти

Аввалроқ хабар берганимиздек, Каттақўрғон шаҳрида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, секторлар ва бошқармалар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули давом этмоқда.

Каттақўрғон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида ўтказилаётган қабулда аҳолидан асосан ишсизлик, ичимлик суви, уй-жой, йўл қурилиши, электр, газ ва бошқа шу каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

- Шаҳардаги Яккабоғ маҳалласида истиқомат қиламан, - дейди Шерзод Жуманов. – Бугун раҳбарларга кўчамиздаги ичимлик суви муаммоси бўйича мурожаат қилдим. Сувни узоқ масофадан ташиб келтиряпмиз. Кўчамизнинг кечаси ёритилмаётгани оқибатида кўплаб безориликлар содир этиляпти. Шунингдек, кўчамизда колбаса маҳсулотлари тайёрланадиган цех бор. Цехнинг чиқиндиси кўчадаги ариққа оқизилмоқда.

Қабулда раҳбарлар томонидан ушбу масалалар ҳал этиш бўйича алоқадор мутасаддиларга топшириқлар берилди.