Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус жаҳон бозорида нефт ва газ нархига таъсир ўтказмоқда

Хитойдаги коронавирус эпидемияси жаҳон бозоридаги нефть ва газ нархига ҳам таъсир этмай қолмади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати Moody’s Analytics'га асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Brent марканинг нархи бир баррели учун 57 доллардан пастга тушган. Хитой иқтисодиёти жиҳатидан дунёдаги иккинчи йирик мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда савдо, транспорт, товар ва хизматлар экспорти, туристик оқимларнинг секинлашуви бошқа давлатлар иқтисодиётига ҳам таъсир қилмоқда.

Глобал тадқиқотлар бўлими таҳлилчиси фикрига кўра, вакцина қанчалик тез ишлаб чиқарилиб, касаллик тарқалишининг олди олинса, нарх пасайишининг олди олинади.

Шунингдек, 2019-nCoV коронавируси жаҳон иқтисодиётига 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироздан кўра, кўпроқ таъсир қилиши мумкинлиги хабар қилинган.