Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб-интeрнатларга қабул учун тeст синовлари қачон бўлиб ўтади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2019 йил 7 августдаги 14/1–1601-сон топшириғига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг бешинчи ва еттинчи синфларига ўқувчилар қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил 21 августдан 26 августга қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.