Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Молия вазирлиги: 1 июндан газ ҳамда электр энергияси тўловлари ошиши тўхтатилди

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши маълум қилинган эди. Жамоатчилик ўртасида эса ушбу жараёнга нисбатан турли норозиликлар пайдо бўлганди.

Uza.uz сайтида ёзилишича, бугун Молия вазирлигининг ЎзАга тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди.