Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда болаларнинг қаровсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлган ёнғинлар сони ошган

Сўнгги пайтларда уй-жойларда ёш болаларнинг шўхлиги билан боғлиқ ёнғинлар сони ошиб бормоқда. Бунга фуқароларимизнинг уй-жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги, ёш фарзандларини назоратсиз қолдириши асосий сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида Нуробод тумани ҳудудида 29 та ёнғин содир бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида тилсиз ёв билан 37 та офат қайд этилган.

Таъкидлаш лозимки, ёнғинларнинг 14 таси фуқароларнинг яшаш уйларида содир бўлган. Ўтган йили аҳоли уй-жойларида 16 та шундай кўнгилсизлик юз берган эди.

Бир қарашда олов билан боғлиқ офат сони камайгандек. Аммо ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган ёнғинлар 2 тага кўпайган. Жумладан, жорий йил 23 сентябрь куни Сариқул кишлоғида ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши туфайли оғилда ёнғин келиб чиққан.

Бундан ташқари, 6 октябрь куни Оқсой қишлоғида фуқарога тегишли молхонада ёнғин содир бўлишида ҳам ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши сабаб бўлган.

Ориф ЖУМАЕВ,

Нуробод тумани ФВБ ЁХБ бошлиғи, лейтенант.