Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда ёшлар маркази ташкил этилади

Президент Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи якунлари бўйича йиғилиш баёнида белгиланишича, жорий йил якунига қадар Нуробод, Қўшработ ва Пахтачи туманларида “Ёшлар маркази” ташкил этилади. Бу масканлар замон талаблари асосида жиҳозлаб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилади.

Шунингдек, бу йил Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ёшларнинг интеллектуал билимларини янада ошириш мақсадида “ID markaz” ташкил этиш режалаштирилган.