Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Облоқул Қувондиқов раҳбарлигида Марказий Осиёда ягона физик қурилма яратилди

Самарқанд давлат университети профессори, Педагогика фанлари халқаро академияси мухбир аъзоси Облоқул Қувондиқовнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда олимнинг ибратли ҳаёт йўли, физика фани ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида фикрлар билдирилди.

- Облоқул Қувондиқов 1973 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда, - дейди университет ректори Р.Холмуродов. – Бугун  80 ёшга тўлган бўлса-да, олим шижоат ва интилиш билан шогирдларига таълим-тарбия бериб, илмий мақолалар ёзган ҳолда янгиликлар яратмоқда. Биз устоздан ҳали узоқ йиллар ёнимизда юриб, кўплаб шогирдлар тайёрлашига, фан ривожига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

1984 йилда О.Қувондиқов томонидан СамДУнинг умумий физика кафедраси тасарруфида магнетизм соҳаси бўйича янги мутахассислик йўналиши очилди. 1985 йилда олимнинг ташаббуси билан магнит ҳодисалари физикаси кафедраси ташкил этилиб, у киши 30 йил шу кафедрага мудирлик қилди. О.Қувондиқов раҳбарлигида Марказий Осиёда ягона суюқликларнинг магнит хоссаларини ўрганиш қурилмаси яратилди.

Шу кунларда устоз таваллудининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан “Физиканинг ҳозирги замон таълимидаги ўрни” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.

Тўлқин СИДДИҚОВ.