Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчилари энг кўп маош оладиган 10 мамлакат

ЎзА сайтида дунёда энг кўп маош оладиган ўқитувчилар ўнлиги эълон қилинди.
Бу рўйхатга кўра Йиллик ҳисобида энг кўп маошни Люксембург ўқитувчилар олади: 79.129 АҚШ доллари. Рўйхатда 10-ўринда жойлашган Нидерландия 39.098 АҚШ доллари миқдорида маош оладилар. Кучли ўнталикдаги мамлакатларнинг 7 нафарини Европа мамлакатлари ташкил этади. Қолган учтаси: АҚШ, Мексика ва Австралиядир.


Кучли ўнталик рўйхати қўйидагича:
1. Люксембург — 79,129.67 доллар
2. Швейцария — 69,704.74 доллар
3. Германия — 61,418.47 доллар
4. Норвегия — 47,313.23 доллар
5. Дания — 46,784.11 доллар
6. АҚШ — 43,556.76 доллар
7. Мексика — 42,816.51 доллар
8. Испания — 41,886.99 доллар
9. Австралия — 40,762.47 доллар
10. Нидерландия — 39,098.02 доллар

Таққос учун: Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2018 йил 1 сентябрдан 1 млн 749 500 сўм (222,5 доллар, йилига 2670 доллар)ни ташкил қилади.