Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқув курсларига марҳамат!

Боғишамол касб-ҳунарга ўқитиш маркази қуйидаги йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларига тингловчилар қабул қилади:
👚 - тикувчилик;
💻 - IT (компьютер) мутахассиси;
⚡️ - электромонтёр;
⚙️ - автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устаси;
💥 - электрогазпайвандчи ва бошқа касблар.

🗓 Марказда ўқиш муддати касб турларига қараб 3 ойдан 6 ойгача. Тингловчиларга ўқиш даври мобайнида бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида стипендия берилади.

🔖 Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

👨‍🔧 Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

Талабгорлар марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- ариза;
- паспорт нусхаси (ҳужжат топшириш вақтида асл нусхаси кўрсатилади);
- маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (шаҳодатнома ёки диплом);
- бандликка кўмаклашиш шаҳар (туман) маркази томонидан берилган йўлланма;
- 3,5x4,5 см. ўлчамдаги 4 дона фотосурат.

📌 Манзил: Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғони Нарпай кўчаси, 7-“Б” уй.

📞 Мурожаат учун телефонлар: (66) 225-08-40.
Мўлжал: “Мафтуна” базмгоҳи.
🚌 Автобуслар: “6”, “15”, “93”, “99”.

Реклама ўрнида