Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтган ҳафта Россиядан 1 767 нафар фуқаро олиб келинди

Жорий йил 21 июндан 27 июнгача мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ушбу мамалакатдан 1 минг 767 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Бу вақт оралиғида Москвадан иккита (522), Екатеринбург (267), Қозон (276), Новосибирск (192) ва Санкт-Петербург (510)дан биттадан чартер рейс амалга оширилди.

Мазкур рейслар орқали биринчи навбатда қариялар, соғлиғидан шикояти бор инсонлар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар Ўзбекистонга қайтишди.

Бундан ташқари, элчихона томонидан ўтган бир ҳафтада «Меҳр» хайрия лойиҳаси доирасида моддий жиҳатдан қийналиб қолган 640 нафар ватандошга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилди.

Моддий кўмакнинг умумий миқдори 4 миллион 282 минг 340 рублни ташкил қилди.