Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ойширин онанинг орзуси рўёбга чиқди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоят ҳокимининг Пайариқ туманида ўтказган сайёр қабулида Жувозхона маҳалласида яшовчи Ойширин она Бўриева маҳалладаги 2 километр йўлни асфальтлаш ва тоза ичимлик сувидаги муаммолар бўйича мурожаат қилган эди.

Онахоннинг мурожаати  вилоят ва туман раҳбарлари томонидан жойида ўрганилди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.

Туман ҳокими Д.Мусиновнинг назорати остида сув тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, ҳозирда 2 километр тупроқ йўлга шағал-тош тўкилди ҳамда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

- Бу ўзгаришлардан 40-50 йиллик орзуим рўёбга чиқди. Хайрли ишларда бош бўлиб турган барча мутасадди раҳбарларга, мурожаатимни инобатга олган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга маҳалламиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдирамиз, - дейди Ойширин она.