Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда "UMNIAS DOKTOR M" клиникаси иш бошлади

Паст Дарғом тумани Ўрта Чархин маҳалласида аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 70 қатновга мўлжалланган "UMNIAS DOKTOR M" хусусий тиббиёт муассасаси иш бошлади.

Хусусий тиббиёт муассасасида замонавий ультратовуш текшируви, қон таҳлиллари, шунингдек, биохимиявий текширувлар амалга оширилади. Шунингдек бу ерда кундузги стационар, физиотерапевтик муолажалар учун қулай шароитлар яратилган.

Хусусий тиббиёт муассасаси очилиш маросимида Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиев, туман секторлари ва муасасаса  раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.