Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомнинг Боғишамол маҳалласи фуқаролари Янги йилни электр энергияси таъминоти муаммоларисиз кутиб оладиган бўлди

Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Паст Дарғом тумани, Гўзалкент қўрғони, Боғишамол маҳалласидаги электр энергияси таъминоти тармоқлари қайта таъмирланди.

“Гўзалкент” потстанциясига қарашли “Ширин” нимстанциясидан чиқувчи 35/10 кВдан 10 кВ фидер Чуютнинг яқин таянчидан 2.1 километр 10 кВ ҳаво тармоқлари ҳамда 2.4 километр 0.4 кВ ҳаво тармоғи қурилди. 100 дона 10-0.4 кВ темирбетон таянчлар ўрнатилиб, бир дона 100/10 кВ трансформатор пункти қурилди. 46 дона АСКУЭ ҳисоблагичлар ўрнатилиб, аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.