Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахта маҳаллий корхоналарда чуқур қайта ишланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Республика ҳудудларида пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Мазкур қарор асосида вилоятда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хомашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқларининг интеграциялашувини янада кенгайтириш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Эндиликда пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига сотиш масаласи жамиятнинг бошқарув органи мажлисларида кўриб чиқилган хулоса асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари билан шартнома тузади. Сотиладиган пахта тозалаш корхоналари, пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиб ва баҳолатишни ишлаб чиқариш ташкилотчилари амалга оширади.

Маҳаллий ҳокимликлар 2023 йил 1 январгача пахта тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларнинг вилоятимизда етиштирилган пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи, маҳаллий корхоналар билан ички тармоқ кооперациясини тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи инвестиция шартномалари тузади.