Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қашқадарёлик талаба Осиёнинг янги рекордини ўрнатди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь кунги баҳсларида қатнашган Қарши давлат университети жисмоний маданият факультетининг 4-курс талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузишда финишга биринчи бўлиб етиб келди ва терма жамоа ҳисобига илк олтин медални олиб берди.

Шоҳсанам 1 дақиқа, 3,89 сония натижа билан Осиё рекордини янгилади. Шоҳсанам бунгача 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.