Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўмондон Сардобада аҳолига кўмак бераётган ҳарбий хизматчиларни тақдирлади

Сардобадаги сув тошқи оқибатларини бартараф этиш ва уйларни қисман таъмирлаш ишларида Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, хусусан, Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этмоқда. Округ қўмондонлиги бу ишда қатнашаётган ҳарбий хизматчиларни имкон қадар рағбатлантириб бормоқда. Бу гал яна бир гуруҳ ҳарбийлар ана шу эътибордан баҳраманд бўлди.

– Сардобаликларга ёрдам бериш биринчи галда инсонийлик бурчимиз, – дейди майор Санжар Йўлдошев. – Синовли кунларда армия халққа елкадош бўлмоқда. Округ қўмондонлиги эса шу меҳнатимизни ҳам эътироф этиб, рағбатлантираётгани иш унумдорлигини оширади. 

Шу куни ҳарбий хизматчиларга навбатдаги унвонлар ҳам берилди.

  Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.