Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қулоқчиннинг инсон ҳаётига таъсири қандай?

Тиббиётда юқумли касалликларнинг кенг тарқалишига “эпидемия” атамаси қўлланилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо охирги йилларда инсонлар орасида шундай бир одат шаклландики, уни ҳеч иккиланмасдан замонавий эпидемиялар қаторига қўшса бўлади. Бу қулоқчинлардан фойдаланиш одати. Мен бундай шахсларни ҳеч иккиланмасдан “қулоғибандлар”, дея атаган бўлардим.

Статистик маълумотларга қараганда дунё бўйича ёшларнинг 80 фоиздан ортиғи қулоқчиндан фойдаланар экан.

Хўш, қулоқчиннинг инсон ҳаётига таъсири қандай?

Мутахассиларнинг фикрича, бир суткада қулоқчин орқали 3 соатдан ортиқ мусиқа тинглаш организмнинг эшитиш тизими учун жиддий хавф келтириб чиқарар экан. Қулоқларимиз қабул қилиши мумкин бўлган энг баланд товуш 80-85 децибелни ташкил этади. Қулоқчинлар эса 110-130 децибел товуш беради ва бу қулоқ пардасига салбий таъсир етказади. Бундан ташқари, у икки қулоққа тақилганида қулоқчинлардаги магнитлар ўртасида тортишиш юзага келади ва тўғридан-тўғри мия ўртасидан ўтади. Бу мия учун ўта кучли электромагнит майдон юзага келди, дегани ва бу ҳолат миядаги реакцияларни ҳаддан ташқари тезлаштириб, мия ҳужайралари мембраналарида депрессияни юзага келтиради. Миядаги фаолликдаги аниқлик ўз-ўзидан йўқолади. Шунингдек, қулоқчинни таққанимизда қулоқ бўшлиғидаги эшитиш йўлида дим-буғ ҳолат юзага келади. Бу этдаги микроорганизмлар учун қулай шароит пайдо бўлади, дегани. Микроорганизмлар жуда тез кўпаяди.

Афсуски, бу ҳақда кўп гапирилса-да, ёшларимиз бунга амал қилишмаяпти. Замонавий эпидемия эса кун сайин кенг қулоч ёзяпти.

Жамолбек САЛОМОВ,

Пахтачи тумани.