Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Республикачилар партияси вакили Трампни ҳукуматни топшириш жараёнини бошлашга чақирди

Американинг Аляска штати республикачи сенатори Лиза Мурковски мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трамп маъмуриятига ваколатларни Жо Байденга ўтказишни бошлашни маслаҳат берди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни Радио Sputnik агентлиги хабар қилди.

“Ҳукуматни расман ва тўлиқ топшириш жараёнини бошлаш вақти келди”, деб ёзди Мурковски ўзининг Твиттер саҳифасида.

Унинг фикрига кўра, Трамп сайлов натижаларини қайта ҳисоблатиш имкониятига эга эди. Бироқ судлар унинг даъволарини шу вақтгача инобатга олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги учун сайловлар 3 ноябрь куни ўтказилди. Сайловларда республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва демократлар патиясидан Жо Байден иштирок этди. АҚШ ОАВ рақамларига кўра, президентлик сайловларида Жо Байден ғалаба қозонди. Лекин расмий натижа ҳали эълон қилингани йўқ.