Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд судларига 706 та, сайёр қабулларда эса 1062 та мурожаат қилинган

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Олим Ҳайитов маълумот берди.

Вилоят, туман ва шаҳар судлари раислари томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида туман ва шаҳар судлари, ҳокимликлар, Халқ қабулхоналари ва ўқув муассасаларида 563 (173) марта сайёр қабул ўтказилган.

Қабулларда 1062 та (850) мурожаатлар рўйхатга олинган, шундан 296 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад қилинган, 765 таси бўйича мурожаатчининг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган.

Шу билан бирга, Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар судларига 706 та умумий мурожаатлар келиб тушган. Шундан 319 таси қаноатлантирилган, 10 таси рад қилинган, 214 таси бўйича мурожаатчининг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган. Бундан ташқари, 147 таси тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилган.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, “Менинг маҳаллам - менинг судьям” ғояси асосида вилоят, туман ва шаҳар судларининг судьялари ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига доимий бириктирилган.

Судьялар ўзлари бириктирилган маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб бормоқда.