Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида вилоят бўйича чакана савдо товар айланмаси 10202,5 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,7 фоизни ташкил этди.

Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 2214,2 миллиард сўмни ёки ўсиш суръати 163,7 фоизни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 7988,3 миллиард сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,0 фоизни ташкил қилган.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 2019 йилнинг январь–август ойларига нисбатан 63,7 фоизга ошди ва 2214,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу эса вилоят бўйича умумий савдо ҳажмининг 21,7 фоизлик улушини ташкил қилмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра, 7988,3 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига кўра 9,0 фоизга камайган. Вилоятнинг чакана савдо товар айланмасидаги улуши 78,3 фоизни кўрсатмоқда.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.