Самарқандда 21-27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилади
- 05.03.2020 17:26
- 154
- Афиша
27 март - Халқаро театр куни муносабати билан Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида 21-27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” бўлиб ўтади.
Унда 105-мавсумнинг энг сара спектакллари - “Мирзо Улуғбек”, “Самарқанднома”, “Самарқанд сайқали”, “На малаксан, на фаришта” (“Машраб”), “Қирол Лир”, “97-хона” ва “Танҳо юлдуз” драма, комедия ва мусиқий асарлар бепул намойиш этилади.
Шунингдек, 2020 йилнинг 21-27 март кунлари Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида ўтказиладиган “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида ижодий учрашувлар, театр музейига ташрифлар, театр рассомларнинг кўргазмалари ташкил этилади.
Теглар:
театр
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бахтли ҳаёт учун беш қоида
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- Кеча, 19:40
- Мутолаа