Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Kun.uz

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Маҳмуд Кошғарий кўчалари кесишган чорраҳада машиналардан бирининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиши оқибатида 6 та автоулов иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Улуғбек кўчасида ҳаракатланаётган "Lacetti" Кошғарий кўчасидан чорраҳага чиқиб келган "Nexia-2" билан тўқнашиб, кўчанинг қарама-қарши томонидаги бир нечта машинага бориб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида енгил шикастланган "Orlando" ва "Captiva" машиналарининг ҳайдовчилари воқеа жойидан кетиб қолган.

"Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, - дея хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати. - Ҳозирда воқеа жойида ЙҲХБ ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда".