Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қайси меҳмонхона ва ресторанлар чегирма билан ишлаяпти?

Юртимизда ички туризмни ривожлантириш, коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳар бир ҳудуд кесимида бюджет ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун имтиёзли саёҳат дастурлари асосида саёҳатга чиқишлари учун туризм соҳасидаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан биргаликда жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шахобчаларида ихтиёрий, мавсумий чегирмалар жорий этилган.

Шу муносабат билан жорий этилган чегирмалар бўйича маълумотлар тақдим этилмоқда. Жойлаштириш воситалари ва меҳмонхоналардан қуйидагилари: “City hotel Samarqand”, “Ideal”, “Grand Samarqand superior”, “Meros boutique hotel”, “Arhan palace premium”, “Marxaba hause”, “Grand Abdurahmon”, “Atlas”, “Hostel like”, “Navro‘zbek”, “Timur”, “Nihol”, “Nodir” каби меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари 30 фоизгача, “Hotel Asia Samarkand”, “Sharq”, “Shahlo hotel”, “Zarina”, “Kamila”, “Akmal”, “Jahon palace”, “Amir kabi” меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари ҳамда “Anjir, Platan”, “Samarkand”, “Green bear bar”, “Qand” каби ресторанлар 20-25 фоизгача, шунингдек, бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам 10-15 фоизгача чегирмалар асосида хизмат кўрсатиш белгиланган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича 10 ва 15 фоизли чегирмалар ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ томонидан эса тарифлар нархидан 30-50 фоизгача чегирмалар жорий қилинган (чегирмадан оилавий саёҳатга чиқувчи, нафақахўр, талаба ва бошқа йўловчилар фойдаланиш имконига эга).

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.