Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида уч ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар китобсевар ёшлар ўзаро беллашмоқда.

- Бу танловга ўтган йили 10-14 ёш тоифаси бўйича қатнашиб, республика босқичида иккинчи ўринни эгаллаганман, - дейди оқдарёлик Гулсанам Абдулҳакимова. - Бу йил 15-19 ёшлилар орасида ўзимни синаб кўряпман. Асосийси, “Спарк” соҳибаси бўлиш эмас. Билимимни бойитиш, нутқимни ўстириш. Икки йил ичида 100 дан зиёд бадиий китоб ўқидим. Бунинг, албатта, келгусида фойдаси катта эканлигини биламан.

Уч кун давом этадиган танловнинг айни пайтдаги босқичида 10 ёшдан 14  ёшгача бўлган 16 нафар китобхон ўғил-қиз уч шарт бўйича ўз билимини синаб кўряпти.

Тўлқин Сиддиқов.