Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги тарихий мажмуаларда ногиронлар учун шароит яратилганми?

Кеча Самарқанд шаҳрида кўнгиллилар ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлар бошлаб юборилди. Регистон мажмуаси ва Амир Темур мақбараларида имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Мазкур объектларда имконияти чекланган фуқароларга махсус шароитлар бўлмаган ҳолатлар бўйича масъул идора ва ташкилотларга ахборот тайёрланиб, пандуслар қуриш ва бошқа қулайликларни яратиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7-14 сентябрь кунлари Марказий Осиё XI халқаро “Тараққиёт тарихи” конференцияси ўтказилиши режалаштирилган. Конференция доирасида, 14 сентябрь куни “Самарқанд тарихий обидаларига йўл” номли кўнгиллилар акцияси ва шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилади. Акциянинг асосий мавзуи ҳомийлар ва масъул идоралар билан ҳамкорликда тарихий объектларда имконияти чекланган ва ногиронлиги мавжуд инсонлар учун зарур инфратузилмаларни яратишга қаратилган.