Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик баскетболчи ёшлар Республикада тенгсиз деб топилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ташаббуси билан спортнинг баскетбол тури бўйича Республика биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, вилоятимизнинг ёш баскетболчилар жамоаси мусобақада 1-ўринни эгаллади. Вакилларимиз Сирдарё вилояти жамоасини 82:38, Хоразм вилояти жамоасини 66:48, Наманганлик тенгдошларини 78:73 ҳисобида енгишди.

Тоҳир САМЕДОВ.