Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУ республикадаги энг яхши учинчи олий таълим муассасаси деб топилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг рейтинг натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Самарқанд давлат университети энг яхши учталикдан жой олган. Рейтингда Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган.

Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясидан олинган маълумотга кўра, 2018 йилда Самарқанд давлат университетининг 47 нафар профессор-ўқитувчилари дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларининг PhD ёки DSc илмий даражасини олган. Бундан ташқари, 56 нафар профессор-ўқитувчилар дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларига бориб ўқув машғулотлар ўтказган.

Юқорида қайд этилган рейтинг натижалари рўйхатида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 13-ўринда қайд этилган.

Шунингдек, Самарқанд давлат чет тиллар институти 26, Самарқанд давлат тиббиёт интитути 35, Самарқанд ветеринария медицинаси институти эса 42-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 47-ўрин берилган.