СамДУ талабаси Япониядаги “Катта дубулға” турнирида кумуш медаль соҳиби бўлди
- 26.11.2019 08:26
- 214
- Спорт

Жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилган спортнинг дзюдо тури бўйича “Катта дубулға” турнирида Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультетининг 4-босқич талабаси Давлат Бобонов -90 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу муваффақияти билан Д.Бобонов Олимпиада рейтинги учун зарур бўлган 700 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
СамДУ ахборот хизмати.