Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайёр қабулларда одамлар билан шунчаки учрашилмаяпти

Турли соҳаларда учраётган камчиликларни бартараф этиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга барҳам беришда аҳоли билан бевосита мулоқот ва учрашувлар муҳим ўрин тутади. Айниқса, мутасадди раҳбарларнинг халқ билан ҳамнафас бўлиши, уларнинг дардини тинглаши узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутаётган масалаларнинг ечилишига йўл очади.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Жомбой туманининг Назар, Деҳқонобод, Қорамўйин, Тойлоқ туманининг Сочак, Оқдарё туманининг Учтепа, Истиқлол, Миёнқол, Булунғур туманининг Бешкуви ва Хўжабачча маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказди.

Сайёр қабулларда фуқаролардан йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви ва суюлтирилган газ баллонлари таъминоти, электр симёғочлари ва трансформаторларни алмаштириш ҳамда бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Таъкидлаш жоизки, айрим масалалар жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилди.

Мазкур тадбирлар фақат учрашувлардангина иборат бўлиб қолмасдан, ҳудудлардаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларига ҳам ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Юртдошларимиз билан дилдан суҳбат қурилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар улашилди.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.