Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танишинг: янги котибият мудири

Аввалроқ, жорий йилнинг 9 сентябрь куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган аппарат йиғилишида қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари котибияти мудири Жўрабек Қаржавов ишдан олинганини хабар қилгандик.

Бу лавозимда айни пайтда Эркинхон Сафохонович Вафохўжаев фаолият олиб бормоқда.

Э.Вафохўжаев 1970 йилда туғилган. Шу пайтгача “Ўзбекистон дори-таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.

Бу билан вилоят ҳокимлигида Тошкентдан келган котибият мудирлари иккита бўлди. Олдинроқ ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ҳоким ўринбосарининг котибият мудири ҳам пойтахтдан келган эди.