Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таътил вақтида танловлар ҳам онлайн

Ҳозир юртимизда талабаларга таътилда. Бу пайтда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан институтнинг расмий телеграм мессенджери орқали бир нечта лойиҳалар йўлга қўйилди.

Жумладан, @samdaqi_yoshlari каналида илк марта #online_иншолар танлови ўтказилди. Танлов “Мангу даъват: иродадан кучли эмас ҳеч бир дард...” мавзуси остида ўтказилган бўлиб 2 соат оралиғида 48 та электрон иншо келиб тушди.

Институтнинг “Заковат” интеллектуал ўйини “Бунёдкор” терма жамоаси томонидан @samdaqi_zakovat канали ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу канал ҳозирда Самарқанд вилояти, қолаверса, республикамизнинг турли вилоятларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабалардан ташкил топган 58 жамоани ўзида бирлаштира олди. Турнир қизғин давом этмоқда.

Институт маъмурияти бу гал талабалар ўртасида #online_плакатлар танловини ўтказишни режалаштирган.

СамДАҚИ ахборот хизмати.