Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияга ташриф буюраётган фуқаролар учун 1 мартгача айрим талаблар жорий этилди

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги чет элдан Туркияга ташриф буюраётган авиайўловчилар 28 декабрдан бошлаб, СОВИД-19 учун ПЗР САРС-СОВ-2 усули билан, Туркия чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган тест натижалари маълумотномасини мажбурий равишда тақдим этишлари лозимлигини эълон қилди.

ПЗР САРС-СОВ-2га манфий натижали ПЗР-тестни тақдим этмаган йўловчилар, чегарани кесиб ўтишда кўрсатилган (уй, меҳмонхона ва бошқа) манзил бўйича 7 кунлик карантинга олинади. Туркиядаги яшаш манзилини кўрсатмаган шахслар, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган жойларга жойлаштирилади.

7 кунлик карантиндан сўнг САРС-СОВ-2га ПЗР-тести мусбат натижа берган йўловчилар Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг СОВИД-19 амалдаги талаблари асосида даволанадилар.

Мазкур чоралар 2021 йилнинг 1 мартига қадар амал қилади.