Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

UzAuto Motors харидорларни янги автомобиль моделлари билан танишишга таклиф қилди

UzAuto Motors компанияси 2019 йил сўнггида премиум синфга мансуб тўртта янги Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделларини таклиф қилди.

Компаниянинг маълум қилишича, бугунги кунда харидорлар ушбу моделлар билан танишиш истагини билдирмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда компания автомобилларни UzAuto Motors Service & Trade-In Center марказига жойлаштирди. Янги моделлар билан яқиндан танишиш истагида бўлган харидорлар Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61-уйда (мўлжал: Дўстлик метроси – 2) жойлашган Trade-In марказига ташриф буюриши мумкин. Бу ерда Trade-In марказининг малакали ходимлари автомобилларнинг техник имкониятлари ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этади.

UzAuto Motors Service & Trade-In маркази бугунги кунда жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган Trade-in дастур бўйича фойдаланилган автомобилларни янгисига қўшимча пул тўлаш эвазига алмаштириш имконини беради. Фойдаланилган автомобиль олмоқчи бўлганлар эса марказдан юридик “тоза” автомобилларни харид қилишлари мумкин.

Шунингдек, сотувда мавжуд бўлган Chevrolet Trailblazer автомобили билан ҳудудлардаги қуйидаги ҳавола орқали расмий дилерларнинг автосалонларида ҳам танишиш имконияти мавжуд.