Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ҳукумати Россиядан борган денгиз маҳсулотларида COVID-19 аниқланганини маълум қилди

Хитой шимолий-шарқидаги Цзилинь провинцияси касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Россиядан импорт қилинган, музлатилган денгиз маҳсулотлари қадоғида коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси аниқланган қадоқ провинция пойтахти Чанчунь шаҳрида ўтказилаётган одатий текширув чоғида топилган. 19 сентябрь куни касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази олинган натижаларни тасдиқлади.

Чанчунь тиббиёт масъуллари COVID-19 аниқланган қадоққа алоқадор барча одамларни аниқлашди ва улар тиббий назоратга олинди.

Бироқ ушбу қадоқдаги 10 килограмм ҳажмдаги денгиз маҳсулоти ўша провинциянинг Фуюй шаҳрида тарқалиб кетишга улгурди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси, ушбу маҳсулотга алоқадор бўлиши мумкин бўлган аҳолининг COVID-19 га тест таҳлили топширишларини сўради.