Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар ва пиёдаларни огоҳлантиради!

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Шу кунларда республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда. Бу эса ҳайдовчилар ва пиёдалар учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариб, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шуларни инобатга олиб, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, шу билан бирга пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта хушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.