Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёлланиб ишлаган хонадонидан 53 мингга яқин долларни ўғирлаган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйидаги 52800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Э.нинг уйида ёлланиб ишлаган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 30 ёшли У.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.