Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЙПХ инспекторига жароҳат етказган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 18 январь куни соат 11:25 ларда ТҲАЙ - Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида 1993 йилда туғилган Д.Ш. ишонч қоғози асосида “Спарк” русумли транспорт воситасининг хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганлиги сабабли шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ тўғрисида ишора берган. Ҳайдовчи ходимнинг талабига бўйсунмасдан уни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Сўнгра Зиёлилар – Темур Малик кўчалари чорраҳасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қўчқоровнинг ҳам талабига бўйсунмасдан, автомобилда инспекторни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган. Оқибатда Ў.Қўчқоров олган тан жароҳати сабабли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Унинг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.