Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Марказий Осиё мамлакатларининг давлат қарзи қанча? 

Халқаро валюта фонди ва Марказий Осиё давлатлари молия вазирликлари давлатларнинг умумий қарзлари миқдорини эълон қилди. 

Унга кўра, 2019 йил ноябрда Қозоғистоннинг умумий қарзи 41,2 миллиард долларга етган. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 26 фоизини ташкил этади. Қарзнинг 33,3 миллиарди (26 фоизи) республика ҳукуматининг, 7,4 миллиарди Қозоғистон Миллий банки, 0,5 миллиард (0,3 фоиз) маҳаллий ижроя органларига тегишли.

Йил якунигача Ўзбекистоннинг умумий қарзи 21,3 миллиард долларга етиши мумкин. Бу эса ялпи ички маҳсулотнинг 36 фоизини ташкил этади. Шундан 15,3 фоизи (ЯИМнинг 25,4 фоизи) ташқи ва 6 милииард (ЯИМнинг 10,6 фоизи) ички қарз ҳисобланади.  

2019 йил якунигача, Туркманистоннинг умумий қарзи 13,9 миллиард долларга етиши мумкин. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30,7 фоизини ташкил этади. Қарзнинг 12,3 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланиб, бу ЯИМнинг 21,7 фоизига тенг, қолган 1,6 миллиард (ЯИМнинг 3,6 фоизи) ички қарз ҳисобланади.          

2019 йил 1 октябргача Қирғизистоннинг умумий қарзи 4,5 миллиард долларга етиб, қарз миқдори мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ярмидан ортиқни 51,9 фоизини ташкил этмоқда. Мамлакат ташқи қарзи 3,8 миллиард долларга, (ЯИМнинг 43,9 фоизи), ички қарз эса 0,7 миллиард доллар (ЯИМнинг 8 фоизи)га етган. 

2019 йил бошида Тожикистоннинг умумий қарзи 3,7 миллиард долларни ва мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 48,8 фоизини ташкил этган. Шундан ташқи қарз миқдори 2,9 миллиард доллар (ЯИМнинг 38,2 фоизи), 0,8 миллиард доллар эса (ЯИМнинг 10,6 фоизи) ички қарз ҳисобланади.