Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Муваффақиятларимиз ҳуқуқ ва манфаатларимиз ҳимояланганидан

Устоз ва мураббийга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром бугунгидек бўлмаган, десам адашмаган бўламан. Негаки, буни бугун ҳар биримиз кўриб, ҳис этиб турибмиз. Биз, устозларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Президентимиз раҳнамолиги остида ҳимоя қилинаётгани натижасида муаллим бугун жамиятнинг энг ҳурматга сазовор кишисига айланмоқда.

Бу бизга янгича ғайрат беряпти, шижоятимизни оширяпти. Бемалол айта оламанки, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритганим ҳам мана шу рағбатдан руҳланиб, касбимга меҳрим ортгани, кўрсатилаётган ғамхўрликдан куч олаётганимнинг самарасидир.

Шаҳло САЛОМОВА,

Самарқанд шаҳридаги 20-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси.