Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та округ тузилди

Самарқанд вилоят сайлов комиссияси қарорига асосан вилоятнинг маъмурий-тузилиши, аҳоли сони инобатга олиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи олтмишта сайлов округи тузилди.

Сайлов округларининг рўйхати, уларнинг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси Самарқанд шаҳри Абдураҳмон Жомий кўчаси 63-уй (Ёшлар маркази биноси)да фаолият олиб бормоқда.

Ушбу манзилда шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳам ташкил қилинган.

Марказга Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Ихтиёров Мирзо Рустамович раҳбарлик қилмоқда.