Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уста Умар Жўрақулов асос солган мактаб давомчилари кўп

Улардан бири қирқ йилдан буён кулолчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд Илҳом Бобомуродовдир.

Самарқанд туманидаги Конигил туризм қишлоғида ташкил этилган тадбир Уста Умар Жўрақуловни хотирлаш, бугун кулолчиликни эъзозлаб келаётган ҳунармандларни қадрлашга бағишланди. Унда Илҳом Бобомуродов шогирдлари ва иштирокчиларга оддий лойдан санъат асари ясаш бўйича маҳорат дарси ўтиб берди.

- Устахонамизда лойдан кўза ва косалар, эртак ва афсоналар қаҳрамонлари, ҳайвонлар ҳайкалчалари ва бошқа буюмлар ясаймиз, - дейди И.Бобомуродов. - Ясаган ҳар бир маҳсулотимизни ўзига хос, бетакрор бўлишига ва уларда албатта қадимий кулолчилик мактаби анъаналари акс этишига эътибор қаратамиз.

Бугунги кунда Илҳом уста "Уста-шогирд" анъанасига кўра, 10 нафарга яқин ёшларга кулолчилик сирларини ўргатмоқда. Шунингдек, ўғли Меҳрож ҳамда набиралари – Темур ва Муҳаммаддин ҳам бобоси ёнида кулолчилик билан шуғулланмоқда.