Аҳолиси энг бахтиёр деб топилган топ-10 мамлакат
Умумжаҳон бахт ҳисоботи (World Happiness Report) – бу БМТнинг Барқарор ривожланиш учун ечимлар топиш бўлинмаси томонидан чоп этиладиган йиллик ҳисобот.
Миллий бахт даражасини баҳолашда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, жисмоний қўллаб-қувватланиш, умр кўриш давомийлиги, фуқароларнинг ўз ҳаётий муҳим қарорларни қабул қила олиш эркинлиги, саховатлилик ва коррупцияга муносабати каби 6 та омилдан фойдаланилади.
Қуйида ана шу ҳисоботга асосан, энг бахтли мамлакатлар ҳақида баъзи қизиқарли фактларни келтирамиз.
10-ўрин Янги Зеландия
Янги Зеландия дунёда биринчилардан бўлиб, 1987 йилда ўзини ядросиз давлат деб эълон қилган. Амалда, бу унинг ҳудудий сувларига ядровий кемалар ёки ядро қуролига эга кемалар кира олмаслигини англатади. Мамлакат оролларида атом электр станциялари ҳам мавжуд эмас.
Янги Зеландия аҳолисига 15 ёшдан бошлаб машина ҳайдашга рухсат берилган.
9-ўрин Исроил
Исроилда янги ҳафта душанба куни эмас, якшанбадан бошланади, аёллар эркаклар билан бир қаторда армияда хизмат қилади. Мамалакатдаги саратон касалликлари даволаш даражаси энг юқори фоизларга эга.
Келиб чиқиши яҳудий бўлган ҳар қандай киши Исроил бўйлаб бепул саёҳат қилиши мумкин. “Таглит” лойиҳаси 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган ҳар бир кишига мамлакатга бепул ташриф буюриш имкониятини тақдим этади. Асосийси, яҳудий илдизларига эга бўлиш (ҳеч бўлмаганда бобо ва бувиси яҳудий бўлиши керак) ва бу ҳақда ҳужжат билан исботлаб беришга тайёр бўлиш.
8-ўрин Норвегия
Бутун Норвегияда 10 миллиондан камроқ аҳоли яшайди. У ердаги ўртача ойлик иш ҳақи беш-олти минг евро атрофида, нархлар жуда қиммат, солиқлар ҳам жуда катта. Норвегиядаги қамоқхоналар кўпроқ яхши санаторийларга ўхшайди. Расмийларнинг фикрича, ҳатто оғир жиноят содир этган жиноятчилар ҳам нафақат жамиятдан ажратиб қўйилиши, балки қамоқдан чиққандан сўнг улар янги ҳаёт бошлаши ва жамиятнинг фойдали аъзосига айланиши учун қайта тарбияланиши керак.
7-ўрин Швеция
Швецияда қони бошқа бировнинг ҳаётини сақлаб қолган донорларга смс-хабар келади. Чиқиндининг 99 фоизи қайта ишланадиган мамлакат ахлатни қайта ишлаш бўйича ҳақиқий инқилобчи ҳисобланади. Бу саноатни кейинги босқичга олиб чиққан Швеция ҳатто қўшни давлатлардан чиқинди сотиб олади.
6-ўрин Люксембург
Дунёдаги иккинчи энг бой давлат энг паст солиқ ставкаларига эга, бу Герцогликни табдиркорлик қилиш учун қулай жойга айлантиради. Люксембургдаги ҳар 1000 кишига 600 дан ортиқ автомобиль тўғри келади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки ишчиларниннг ярми бошқа мамлакатлардан Люксембургга қатнаб ишлайди.
5-ўрин Голландия
Сизнингча, Европадаги энг баланд одамлар кимлар? Албатта бу голландлар! Дунёдаги энг йирик пишлоқ экспортчиси ҳисобланадиган давлатда одамларга қараганда велосипед кўп. Шунингдек, Голландия дунёнинг энг йирик лола ишлаб чиқарувчиси ва экспортчиси ҳисобланади.
4-ўрин Швейцария
Швейцария фуқароси бўлиш учун сиз мамалакатда камида 12 йил яшашингиз керак бўлади. Мамлакатда жиноятчилик даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичларига эга. Швейцария аҳолиси чиқиндини махсус стикерли контейнерларга ташлашлари шарт, акс ҳолда катта миқдлрда жарима тўлашга тўғри келади. Чиқинди чиқариб ташлаш қиммат бўлганлиги сабабли, кўплаб швейцарияликлар товарларни пакетларидан тўғридан-тўғри дўконларда бўшатишади.
3-ўрин Исландия
Исландия уйларидаги иссиқ ва совуқ сувлар маҳаллий булоқлар ва гейзерлар томонидан таъминланади. Уларнинг суви шунчалик тозаки, уни қўшимча фильтрлашсиз ичиш мумкин.
Исландияда темир йўл йўқ. Мамлакатнинг деярли барча аҳолиси (90%) интернетга кириш имкониятга эга – ҳатто АҚШ ҳам тармоқнинг бундай кенг тарқалганлиги билан мақтана олмайди.
2- Дания
Велосипедлари сони автомобилларига қараганда 2 баравар кўп Данияликлар ҳар куни “икки ғилдиракли”да ўртача бир миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтишади.
Данияда денгиздан 50 километр узоқликда жойлашган биронта ҳам жой йўқ. Мамлакатнинг фақат битта қуруқлик чегараси бор – бу Германия билан бўлган чегара. Масалан Швеция билан Дания фақат кўприк орқали боғланган.
1-ўрин Финляндия
2022 йилги ҳисобот натижаларига кўра Финляндия кетма-кет бешинчи йил дунёнинг энг бахтли давлати деб топилди. Финляндиядаги сувнинг 80 фоизи ниҳоятда тоза ва энг юқори сифатли деб таснифланади.
Бу ердаги 5 миллиодан ортиқ аҳолига 2 миллиондан кўпроқ сауналар бор. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Финлар Германия томонида жанг қилган.
Мамлакатда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарнинг маошига боғлиқ. Иш ҳақи қанчалик юқори бўлса, жарима миқдори ҳам катта бўлади. 2014 йилда тезликни 40 км/соатига оширганлиги учун қоидабузар дунёдаги энг катта – 170 минг евро миқдорида жарима тўлаган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.